31 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Германия Бундестагининг «ГФР – Марказий Осиё» парламент гуруҳи раиси Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Германия, аввало Олий Мажлис ва Бундестаг ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболлари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришни қонуний жиҳатдан қўллаб қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Музокараларда кўп қиррали мулоқотни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш имконини берадиган Ўзбекистон-Германия саммитини 2019 йили муваффақиятли ўтказишдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда Германия Элчиси Гюнтер Оверфельд иштирок этди.
Изоҳ (0)