1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Покистон Ислом Республикасида бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Исломобод шаҳрида Покистон бош вазири Имрон Хон, Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший ва Қуролли кучларнинг Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Қамар Бажва билан учрашув ва музокаралар ўтказади.
Изоҳ (0)