Владимир Путин 11 ноябрь куни Парижга ташрифи олдидан америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан учрашади. Бу ҳақда Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Давлат раҳбари Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон билан учрашувда музокараларни ўтказиш вақти ва жойини тасдиқлаган.
Учрашув Биринчи жаҳон уруши тугаганлигининг 100 йиллигига бағишланган тадбир доирасида ўтказилади.
Музокаралар давомийлиги президентларга боғлиқ бўлади.
Россия президенти ёрдамчисининг сўзларига қараганда, унда иккала мамлакат делегацияларининг аъзолари иштирок этади.
Изоҳ (0)