Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Ғазо сектори билан чегарадаги Эрез ва Керем-Шалом назорат-ўтказиш пунктларини очишни буюрди. Бу ҳақда 21 октябрь, якшанба куни бир нечта ахборот агентликлари маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Мудофаа вазирлиги назорат-ўтказиш пунктларини очиш қарорини охирги вақтларда Ғазо секторида зўравонлик билан боғлиқ ҳодисалар сони камайганлиги билан изоҳлади.
Таъкидлаш жоизки, Керем-Шалом назорат-ўтказиш пункти тижорат ва гуманитар юкларни ташиш, Эрез назорат-ўтказиш пункти эса одамларни ўтказиш учун фойдаланилади.
Изоҳ (0)