Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев катта ҳажмдаги давлат маблағларини ўзлаштириб юборганлиги фош қилинди. Бу ҳақда, Қозоғистоннинг коррупцияга қарши ва давлат хизматлари масалалари бўйича агентлиги расмий вакили Жанна Бастарованинг баёнотига асосланиб, Turon24 хабар бермоқда.
«Элчи масъул давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистондаги Қозоғистон элчихонаси маъмурий биноси қурилиш ишлари якунлангани ҳақидаги сохта актларга имзо қўйган, Ерик Утембаев давлатга келтирган зарари 380 минг доллардан (140 миллион тенге) ошиб кетган», — деган Бастарова.
Ерик Утембаев 2016 йил апрелида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган ва ҳамон амалда.
Тошкентдаги Қозоғистон элчихонасининг янги биноси 2013 йилда фойдаланишга топширилган. Унинг расмий очилишида Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев қатнашган. Лекин, маълумотларга кўра, бино таъмирталаб бўлгани учун ҳали ҳам ундан фойдаланилмаяпти.
Изоҳ (0)