Қозоғистон ўз ҳудудига қатор республикалардан келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини киритмади. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар қилди.
«2018 йил 10–12 октябрь кунлари давомида қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари давлат инспекторлари томонидан Қозоғистон ҳудудига Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келтирилган жами 165,5 тонна карантин остида тушган маҳсулотларни олиб киришга бўлган 29 та уриниш тўхтатиб қолинди», — дейилади хабарда.
Хусусан, Ўзбекистондан келтирилган 2,5 тонна хурмода карантин объекти борлиги аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Карантин остига тушган мевалар экспортчи мамлакатлар ҳудудига қайтариб юборилган.
Изоҳ (0)