Туркия—Саудия Арабистонининг қўшма жамоаси 15 октябрь куни журналист Жамол Хашоггининг ғойиб бўлиши юзасидан суриштирув доирасида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги элчихонасида тинтув ўтказади. Бу ҳақда дипломатик манбага таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бино куннинг иккинчи ярмида кўздан кечирилиши таъкидланмоқда.
Туркия ўтган ҳафта Саудия Арабистонининг Хашогги ғойиб бўлганлигини суриштириш учун ишчи гуруҳ тузиш ҳақидаги таклифини қабул қилган эди.
Аввалроқ The Washington Post Туркия ҳукумати Хашоггини элчихонада ўлдиришганлигини тасдиқловчи аудио ва видеоёзувларга эга эканлиги ҳақида АҚШ расмий шахсларига маълумот берганлиги ҳақида хабар берган.
Туркия ОАВларига кўра, Хашоггининг қўлида бўлган Apple Watch унинг Саудия Арабистонининг Истанбулдаги элчихонасида ўлдирилганлигини ёзиб олган.
Изоҳ (0)