Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл парвоз қилаётган Dassault Falcon 7X самолётига чақмоқ урилди. Бу ҳақда 14 октябрь, якшанба куни The Mirror хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса ўтган ой охирида, эр-хотин Амстердамга махфий ташриф билан йўл олганда юз берганлиги таъкидланмоқда.
Чақмоқ зарбаси самолётнинг олд қисми — бош обтекателга тўғри келган, навигация қурилмасига урилишига бир баҳя қолган. Самолёт фюзеляжидан 30 миллион вольтга тенг кучланишли разряд ўтган.
Шунга қарамасдан, самолёт Схипхол аэропортига муваффақиятли қўнган.
Қиймати 53 миллион доллар бўлган Dassault Falcon 7X’ни таъмирлашга тўғри келганлиги учун шаҳзода ва рафиқаси учун Стокгольмдан бошқа самолёт юборилган.
Изоҳ (0)