Фотограф Терри Коэн 2010 йилдан буён Париж, Токио, Гонконг, Нью-Йорк ва дунёнинг бошқа йирик шаҳарлари аҳолиси кўриши мумкин бўлган тунги юлдузли осмонни намойиш қилувчи лойиҳа устида ишлашни бошлаган.
Бунинг учун сураткаш мегаполисларнинг тунги суратларини олади, кейин эса чўлларга йўл олади ва у ерда юлдузли осмонни суратларга муҳрлайди. Кейин эса суратларни бирлаштиради. Бироқ у мазкур шаҳарлардаги чироқларни ўчириб, юлдузли осмон қандай кўринишини тасвирлашга ҳаракат қилади. Бунинг учун ижодкор Ернинг ҳаракатланмас юлдузларга нисбатан айланиш тезлигига асосланган шкаладан фойдаланади. TravelAsk фотографнинг ижод намуналарини тақдим этди.
Изоҳ (0)