Украина хавфсизлик хизмати «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси таркибида жанг қилган ўзбекистонликнинг шахсини маълум қилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Хизмат вакилларининг таъкидлашича, у 1988 йилда Наманганда туғилган Дилшод Мамажановдир.
«Оператив маълумотларга кўра, у оғир яраланган ва Россия ҳарбий самолётида 2018 йил февралида Суриядан Россияга олиб кетилган. Мавжуд ҳужжатлар (паспортнинг барча саҳифалари нусхаси) мазкур шахс Сурияга 2017 йил августида Ростов-Дондан, ’Вагнерънинг навбатдаги махфий ҳарбий контингенти таркибида юборилганидан далолат бермоқда», — дейилади УХХ хабарида.
Украина махсус хизмати ходимлари паспортда Сурия ҳудудида чегара назоратидан ўтилгани ҳақида белгилар мавжуд эмаслигини қайд этмоқда.
Маълумот учун, «Вагнер» компанияси ўзининг раҳбари, истеъфодаги подполковник Дмитрий Уткиннинг лақаби билан номланган норасмий ҳарбий ташкилот бўлиб, ундаги ёлланма жангчилар сони 2,5 минг кишига етади.
Изоҳ (0)