Канадалик фермер Лизель Кеннеди қорли майдонда ўтлаб юрган қўйлар суратини эълон қилди. Манзара билан қўшилиб кетган юзлаб ҳайвонларни излаш унинг ҳар йиллик вазифаси, деб ёзади National Geographic.
Лизель Кеннедининг фермер хўжалигида 500 дан ортиқ қўй бор. Жун ҳайвонларни совуқдан ҳимоя қилади, шу билан бирга, ниқобланишга имкон беради. Жуннинг рангги ўсимликларниниг кузги рангги билан уйғунлашиб кетади.
Кеннедининг айтишича, у биринчи марта қўйларнинг ёнидан уларни пайқамасдан ўтиб кетган. Қўйларни ўсимликлардан фарқлаш учун уларга 15 метрга яқинлашиш керак бўлган.
Изоҳ (0)