20 сентябрь куни 18:30 да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши Ёшлар пресс-клубида «Корхоналарда маркетинг сиёсатини юритиш» мавзусига бағишланган «Маркетинг клуби» тадбири ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, мамлакатдаги Миллий маркетинг маркази ҳамкорлигида ташкил этиладиган тадбирда Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ муваффақиятли бизнес вакили, ёш тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирнинг мақсади тадбиркорлик фаолиятида маркетингни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Изоҳ (0)