Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан жорий йилнинг 22—23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида «Ўзбекистон совғалари» биринчи республика кўргазма-савдоси ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда ўзбекистонлик ҳунармандларнинг қўл меҳнати асосида яратилган энг ноёб асарларини томоша қилиш ва сотиб олиш билан бирга исталган ҳунармандчилик буюмларини ясашда бевосита иштирок этиш имконияти мавжуд.
Изоҳ (0)