Америкалик келин-куёвнинг тўйидан олинган фотосуратлар кадрга тушиб қолган айиқнинг юз ифодалари туфайли интернетда машҳур бўлиб кетди, деб ёзади «РИА Новости».
Келин-куёв Миннесота штати ҳайвонот боғида фотосессия уюштиришга қарор қилди. Суратлардан бирида улар айиқ сақланадиган вольер олдида қўл ушлашиб турибди. Суратларнинг ҳар бирида йиртқичнинг юз ифодаси ўзгариб бораверганини кўриш мумкин. Уларни ҳайратдан салбий фикргача деб баҳолаш мумкин.
Кўпчилик фойдаланувчилар айиқ худди севгиси рад этилган ошиққа ўхшашини қайд этди. Бошқалар жонивор куёвга ҳамдардлик изҳор этаётганини тахмин қилди. Айримлар эса тўйни ҳайвонот боғида нишонлаш ғоясидан норози бўлди.
Изоҳ (0)