Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги эксперт ташкилотлар томонидан ТН ВЭД кодлари бўйича товарларни таснифлаш хизматларини кўрсатиш регламанетини ишлаб чиқди, деб ёзади Norma. Лойиҳа муҳокама қилинмоқда.
Амалдаги қонунчиликда ТН ВЭД кодлари бўйича товарларни таснифлаш бўйича эксперт хизматларини кўрсатиш тартиби ва механизмини белгиловчи қоидалар йўқ. Ҳужжат лойиҳаси тасдиқланса, зарур ҳуқуқий асос яратилади.
Эксперт ташкилот деганда мулкчилик шаклидан қатъи назар, штатида ТН ВЭД кодлари бўйича товарларни таснифлашни олиб борувчи ва эксперт хулосасини берувчи сертификатланган эксперт бўлган юридик шахс кўзда тутилмоқда.
Эксперт ташкилотлари вакилларига зарур ҳолларда божхона назорати остида товарга нисбатан ваколатли шахс иштирокида, зарур бўлса — мутахассис иштирокида товарлардан намуналар олиш ҳуқуқини бериш таклиф қилинмоқда.