Маълумки, Шаҳрисабзда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан I Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилмоқда. Анжуманнинг тантанали очилиш маросими 6 сентябрь куни бўлиб ўтди.
Мамлакатда биринчи бор ўтказилаётган ушбу санъат байрамида дунёнинг 73 давлатидан келган 300 га яқин иштирокчи ва меҳмон қатнашмоқда. Уларнинг аксарияти маҳаллий журналистлар билан суҳбатларда ташкил этилган тадбир ҳақида ижобий фикр билдирмоқда, деб хабар беради «Дарё»га Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Биласизми, ўзбек миллий мақом санъати ҳинд рага санъатига жуда яқин. Ҳаттоки чолғуларида ҳам катта ўхшашлик бор. Бу анжуманда бизнинг вакилларимиз ҳам иштирок этишяпти. Ўйлайманки, уларнинг чиқишлари эътиборга сазовор бўлади. Эътиборлиси, ўзбек халқи ҳам, ҳинд халқи каби ниҳоятда санъацевар. Шу жиҳатдан қараганда мазкур санъат байрами жуда эътиборга сазовор. Ўйлайманки, ушбу тадбирнинг ташкил этилиши кўплаб халқлар маданияти ва санъати алмашинувига, дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларининг мустаҳкамланишига сабаб бўлади.Ражеш Шоҳ, Ҳиндистон вакили
Изоҳ (0)