1983 йил 18 ноябрь куни Англиянинг Ливерпуль шаҳрида дунёга келган Ханна, Рут, Люси, Кейт, Женни ва Сара исмли эгизак қизлар бугун 35 ёшга кирди, деб ёзади Big Pikcha. Улар дунёдаги биринчи яшаб кетган олти эгизакка айланган.
Қизлар ҳомиладорликнинг 31-ҳафтасида кесарча кесиш йўли билан туғилган. Уларнинг икки нафари ўпкалари яхши ривожланмаганлиги сабабли инкубаторларга жойлаштирилган. Икки ойдан кейин она ва болалар касалхонадан чиқарилган.
Бахтли ота-она йилига 10 минглаб таглик алмаштирди ва бир неча йил деярли ухламади. Ахир уларни бир вақтда овқатлантириш, чўмилтириш, ухлатиш ва тагликларини алмаштириш керак эди-да. Қизлар улғайгач эса, мактаб, тўгараклар, спорт машғулотлари бошланди.
Яқинда улар 35 ёшга тўлади. Опа-сингиллар бир-бири билан жуда яқин. Ханна — бошланғич мактабда ўқитувчи, Кейт кадрлар бўлимида, Люси эса маҳаллий авиалинияда ишлайди. Женнининг ўз қандолар цехи бор, Рут эса колл-марказда фаолият юритади. 2014 йилда Сара фарзандли бўлди, бундан унинг ота-онаси жуда бахтиёр.
Изоҳ (0)