29 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон делегациясига вазир ўринбосари Ғалимжан Қўйшибаев бошчилик қилди.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар, хусусан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ҳамкорлик каби долзарб йўналишлардаги алоқалар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Делегациялар кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам кўриб чиқди ва халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашди.
Маслаҳатлашувлар давомида савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, минтақалараро ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантиришга томонлар содиқлиги, шунингдек, транспорт-коммуникацияси соҳасидаги яқин ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)