АҚШ президенти Дональд Трамп миллий байроқ рангларини адаштириб юборди. Бу ҳақда The Washington Examiner хабар бермоқда.
Айтилишича, 24 август куни у Огайо штатидаги шифохоналардан бирига ташриф чоғида болалар билан бирга қоғозда чизилган байроқни бўяган. У байроқни нотўғри бўяган.
Ташрифда президентга соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири Алекс Азар ҳамроҳлик қилган. Ўз микроблогида вазир тадбир суратларини жойлади. Улардан бирида кўринишича, Трамп байроқ чизиқларидан бирини кўк рангга бўяган. Аслида эса чизиқларда қизил ва оқ ранглар акс этиши керак эди.
@PutinRF @PutinRF_Eng a secret passion ¿? pic.twitter.com/QCUwW03BS4
— RR (@ruzgariris) August 25, 2018
Изоҳ (0)