Канаданинг Шимолий Онтарио ҳудудида полициячилар бетмобилни қувиб етди ва тўхтатди. Машинадан супер қаҳрамон кийимидаги эркак тушди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълум бўлишича, супер қаҳрамон ўз бурчини бажарган. Стивен Лоуренс исмли эркак уйга қайтаётган вақтда ҳайдовчилар уни томоша қилаётганини пайқаган.
Бетмен светофорда полиция патрули олдида тўхтаган ва ходимларга автомобиль ишқибозларидан рулда суратлар билан чалғимасликни сўрашни таклиф қилган.
Бироқ тезда Лоуренс ўша патруль машинаси уни қуваётгани ва йўл четида тўхтатишни талаб қилаётганини кўрган. Полициячилар ҳам супер қаҳрамон билан суратга тушмоқчи бўлган.
Лоуренснинг айтишича, у 20 йилдан буён бетмобилда супер қаҳрамон образини гавдалантиради.
Изоҳ (0)