Россия президенти Владимир Путин Европанинг Россия «Северний поток -2» газ қувурига эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Россия етакчиси Европа мамлакатларининг Россия газига бўлган эҳтиёжини «тиббий факт» билан таққослади, деб ёзади «ТАСС».
«Энг муҳими шундаки, газдан фойдаланиш ҳажмлари, жумладан, Европада ҳам ошиб бормоқда. Масалан, ‘Газпром’ ўтган йилда Европа Иттифоқи мамлакатларига газ етказиб беришни 13 фоизга оширган. Европа мамлакатларининг ўз ресурслари эса — Норвегияда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам, Буюк Британияда ҳам — тугаб бормоқда. Буни тиббий факт деб аташ мумкин», — деди Путин Финляндия президенти Саули Ниинистё билан музокаралар якунида.
Россия президенти айнан Москва ва унинг захиралари Европа иқтисодиёти учун идеал газ етказиб берувчи эканлигига ишонади. Шу билан бир пайтда, унинг сўзларига қараганда, бошқа етказиб берувчилар билан рақобатдан чўчимайди.
Изоҳ (0)