Давлат тест маркази томонидан республика олий таълим муассасаларига сиртқи таълим шакли учун кириш тест синовларининг иккинчи куни — 18 август натижалари бугун эълон қилинди. Унда қайд этилишича, тест синовлари 24 та олий таълим муассасалари бўйича ўтказилган бўлиб, уларда 39 231 нафар абитуриент иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Синов натижаларига кўра тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали 100,3 ни, ўртача ўтиш бали эса 65,7 ни ташкил қилди.
Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали Бухоро давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили» таълим йўналишида қайд этилди.
Изоҳ (0)