Халқаро пресс-клубда 15 август куни «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш: тарихий анъаналар, муаммолар, янгича бадиий сифатида ва мақсадли сармоялар» мавзусида анжуман ўтказилди. Анжуманда «Исломхўжа» тарихий фильми режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов иштирок этди, деб ёзади ЎзА.
Режиссёрнинг айтишича, фильмни суратга олишда Хива хонлиги тахтининг асл нусхасини топиш учун Россия Маданият вазирлигига мурожаат этилган. Тахтнинг асл нусхаси Кремлда сақланаётган экан.
Фильм учун тахтнинг аслидан нусха кўчириб ишланган. Жаҳонгир Аҳмедов келажакда ушбу тахтнинг асли Ўзбекистонга қайтарилса яхши бўлишини таъкидлади.
Ушбу фильмнинг ёпиқ тақдимоти бугун, 15 август куни бўлиб ўтиши кутилаётган эди.
Изоҳ (0)