Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси «Дизайн» жамоасига берилган лицензияни бекор қилди.

Фото: YouTube

Фото: YouTube

«Kun.uz» нашрига кўра, Тошкент вилоятида жойлашган «Imzo Garden» дам олиш масканига таклиф этилган «Дизайн» жамоаси аъзолари одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, беўхшов ҳазилларни ижро этган. «Akfa group» ходимлари учун ташкил этилган тадбирда янграган номуносиб ҳазилларнинг видео ва аудиолавҳалари ижтимоий тармоқларда тарқаб кетгач, жамоа фаолиятига жиддий эътибор билдирилган.

Шундан сўнг жамоа аъзолари Дилшод Мусабеков ва Саъдулла Фатхуллаев видеомурожаат билан чиқиб, ўзбек халқи, хусусан, ички ишлар ходимларидан номаъқул сўзлар ишлатилган латифалар учун кечирим сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар