Ўзбекистон бош прокурорининг 7 августдаги буйруғига асосан Уйғун Нигмаджанов Бош прокуратура Академияси бошлиғининг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.
У.Нигмаджанов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Юнусобод туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2007 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, бошқарма прокурори, катта прокурори, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
2012 йилдан шу вақтгача Бош прокуратура Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Айни вақтда, Бош прокурорнинг 7 августдаги бошқа бир буйруғига асосан Олимжон Набиев Бош прокуратура Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
О.Набиев 1987 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2011 йилда Зангиота туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2015 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, бошқарма терговчиси, катта терговчиси лавозимларида фаолият юритган.
Аввал Бош прокуратураси Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси катта прокурори лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)