«Ўзавтосаноат» янги русумдаги автомобилларни ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда маълум қилинди, деб ёзмоқда Spot.
2018—2021 йилларда «Ўзавтосаноат» қиймати 290,9 миллион долларлик 10 та инвестицион лойиҳани амалга оширади.
Бундан 65,1 миллион доллар енгил автомобилларнинг, 110,7 миллион доллар тижорий транспорт воситаларининг янги моделларини ишлаб чиқаришга сарфланади.
45,7 миллион доллар бутловчи қисмлар ва 6,2 миллион доллар мавжуд ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация қилишга йўналтирилади.
Маълум қилинишича, 2017 йили GM Uzbekistan 140 247 та енгил автомобиль ишлаб чиқарган. 2016 йилга нисбатан ўсиш сурати 59 фоизни ташкил қилган.
Шунингдек, Самарқанд автомобиль заводида 2017 йили 3600 та юк машинаси ва автобус (ўсиш сурати — 5,5 фоиз), JV MAN Auto-Uzbekistan 1200 та юк машинаси ва автобус ишлаб чиқарган.
Изоҳ (0)