2018 йилнинг апрель июнь ойларида Марказий банкнинг валюта бозоридаги соф сотуви ҳажми 300 миллион долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига таяниб, Spot хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат банк тизимида қўшимча ликвидликни (активларнинг бозор нархига яқин боʻлган нархда тезлик билан сотилиш қобилияти) келтириб чиқарган.
2018 йилнинг январь март ойларида Марказий банкнинг валюта бозоридаги соф сотуви ҳажми 606 миллион долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)