Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Низомга кўра, жамғарма маблағлари республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ва бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Жамғарма маблағлари, жумладан қуйидагилар учун йўналтирилади:
- ичимлик суви ва оқава суви таъминотини, иссиқлик тармоқларини яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва чиқариш инфратузилмасини яратиш;
- маҳалла ички йўлларини ва пиёдалар йўлакларини қуриш ҳамда таъмирлаш, ташқи ёритиш тизимларини барпо этиш;
- ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга уларнинг уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда аҳолини қурилиш материаллари билан имтиёзли тарзда таъминлаш;
- «Обод маҳалла» дастури доирасида бошқа тадбирларни молиялаштириш.
Изоҳ (0)