Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратураси катта терговчиларидан бирига нисбатан — унинг устидан тушган мурожаат асосида — жиноят иши очилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: UzNews

Фото: UzNews
Бош прокуратура томонидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси катта терговчиси К. иш юритувидаги хорижий корхона таъсисчилигида ташкил этилган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 47300 АҚШ долларини олганлиги ҳолати юзасидан келиб тушган мурожаатга асосан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича К.га Жиноят кодексининг юқоридаги моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бош прокуратура ахборотидан

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди («жуда кўп миқдорда пора олиш») бўйича айбдор деб топилган шахслар 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар