15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда хорижликларга электрон визалар бериш тартиби жорий қилинди. Тизимнинг илк 4 иш куни мобайнида бирор кишига ҳам рад жавоби берилмади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, деб ёзмоқда Spot.
Тизимга жами 534 та ариза келиб тушган. Ариза берувчиларнинг 389 таси эркаклар, 145 таси аёллардир. Жами 265 та виза берилган бўлиб, яна 269 та мурожаат ўрганиб чиқилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда электрон визалар тақдим этиш тизими иш бошлагани ҳақида хабар қилинган эди. Икки кун ичида салкам 200 нафар чет эллик Ўзбекистонга электрон виза учун ариза берган.
Изоҳ (0)