«Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ҳузурида спорт клублари ташкил этилади.
Спорт клубларининг асосий вазифаси этиб, жумладан умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 4 соат, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари учун 6 соатдан синфдан ташқари спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш белгиланди.
Спорт клубига спорт клуби ташкил этилган давлат таълим муассасасида таълим олаётган ва фаолият юритаётган ўн ёшга тўлган ўқувчилар, талабалар, педагоглар ва бошқа ходимлар ихтиёрий аъзо бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)