Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида BMW ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 11 июль куни соат 23:45 атрофида туманнинг Қулоқтепа кўчаси, 49-уй олдида содир бўлди.
Шу туманда яшовчи 38 ёшли Д.Н. ўзининг BMW русумли автомобилида ҳаракатланиб келаётганда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 67 ёшли З.Х. ни пайқамай қолиб, катта тезликда уриб юборди. Оқибатда оғир тан жароҳатини олган эркак воқеа жойида ҳалок бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчи ва йўловчиларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирди.
Изоҳ (0)