Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир гуруҳ фуқаролар йўллаган мурожаатлардан сўнг, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида хизмат текшируви ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Вазирликнинг юридик бўлими томонидан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси фаолияти ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам, қатор камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида тан олинмаган диплом билан шахсларни давлат суд эксперти сифатида ишга қабул қилиш ҳолати, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши, энг ачинарлиси, умуман фойдаланишга яроқсиз бўлган тиббий воситалардан фойдаланган ҳолда экспертиза ўтказиш ва хулоса тузиш каби бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.
Шу муносабат билан, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи М.Ҳайдаров белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, тўпланган материаллар эса айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилди.
Изоҳ (0)