Одам юз-қиёфасини эслатадиган кўринишга эга мейн-кун зотли мушукнинг видеоси интернетда оммалашди, дея «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мушукнинг лақаби — Валькирия. У эндигина 2 ойлик. Валькирия иштирокидаги видео 1 июль кун тармоқда жойланган ва бир неча кун ичида фойдаланувчилар орасида машҳурликка эришган.
Фойдаланувчилар унинг қиёфасига турлича муносабат билдирган. Айримлар Валькирияни мушукка айланиб қолган ялмоғиз деб атаган. Бошқа бир гуруҳ фойдаланувчилар мушукнинг эгасига уни қўрқинчли фильмларда суратга туширишни тавсия қилган.
Аввалроқ, Хитойда инсон юзига эга мутант-чўчқача туғилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)