Индонезия соҳилларида 139 нафар йўловчиси бўлган кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида 12 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Агентлик, шунингдек, бир неча кишини қутқаришга эришилгани ҳақида маълум қилган.
Ҳодиса 3 июль, сешанба куни кундузи содир бўлган. Бортида 139 нафар йўловчи, 48 автомобиль ва мотоцикл бўлган кема Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинцияси соҳилларида ағдарилиб кетди.
Ҳалокат жойида қутқарув ва қидирув операциялари бошланди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш миллий агентлигининг хабар қилишича, кема корпуси чап қисмида тешик борлиги аниқланган.
Изоҳ (0)