Россиянинг Липецк вилоятида 2 та енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида 2 нафар бола ва 3 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Липецк вилояти шошилинч хизмати маълумотларига таяниб, «РИА-Новости» хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида 6 киши жароҳат олган, улардан 5 нафари ҳалок бўлган. Бир нафар бола шифохонага олиб кетилган. ЙТҲ тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Россия ички ишлар вазирлиги Липецк вилояти бошқармасининг сайтида келтирилишича, ЙТҲ 1 июль, якшанба куни Котовка қишлоғи яқинида содир бўлган. Volkswagen Passat ва Hyundai Sonata автомобиллари тўқнашган.
Изоҳ (0)