25 июнь куни Тошкентда — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан веломарафон ўтказилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Мусобақа Велоспорт федерацияси ташаббуси билан ташкил этилди. Унда 40 нафарга яқин журналист иштирок этди.
Хотин-қизлар 4 километр, эркаклар 6 километр масофани босиб ўтди.
Хотин-қизлар баҳсида Лобар Саидова, Чарос Ғайратова, Азиза Рўзимуродова, эркаклар ўртасида Окан Караяс, Шаҳбоз Шаропов, Аюбхон Зиннуров ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)