Туркиянинг Шонлиурфа вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир автомобилни тўхтатиб, ундан тўрт қопда сайлов бюллетенларини топди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Воқеа Суруч туманида рўй берди. Махсус операция чоғида полициячилар воқеа жойидан қочишга уринган машинани ўққа тутди. Машина ичидан кўп миқдорда сайлов бюллетенлари топилди.
Айтилишича, жиноятчилар бюллетенларни сайлов участкаларидан бирига олиб бориб, улардан сайлов натижаларини сохталаштиришда фойдаланишга уринган.
Уч киши қўлга олинди.
Изоҳ (0)