АҚШда 1830 йиллардан темирйўлларнинг шиддатли ривожланиши бошланган. Ўн йил ичида йўлларнинг узунлиги 65 километрдан 4,5 минг километрга етган. Сўнгги 60 йили ичида эса бутун мамлакат бўйлаб уларнинг узунлиги 100 мартага ошган. Америка ва Канада ҳудудидаги темирйўлларнинг ўзига хослиги шундаки, у ерда ёғочдан қурилган ҳайратланарли эстакадалар кўп. Шимолий Америкада ёғочнинг арзонлиги сабабли бундай кўприклар оммабоп бўлган. TravelAsk ана шундай кўприкларнинг суратларини тақдим этди.
Бугунги кунгача сақланиб қолган бу каби кўприклардан фақат пиёда ёки велосипедда ўтиш мумкин.
Изоҳ (0)