18 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Жаҳон банкининг сув масалалари бўйича катта директори Гуан Чжэ Чень бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокараларда сув масалалари, жумладан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги лойиҳаларни тадбиқ этиш соҳасида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)