Ер сайёрасида жуда кўп ажойиб жонзотлар яшаганки, уларнинг аксарияти турли даврларда қирилиб кетган. Бироқ генетиклар биотехнология тараққиёти натижасида мамонт, додо қуши, Стеллер сигири ва бошқа кўплаб ҳайвонларни қайта тирилтириш мумкинлигини аниқлади, деб ёзмоқда Travel Ask.
Яқин йилларда ҳам қирилиб кетган ҳайвонларнинг қайта тирилтирилиши ғаройибот бўлиб туйилган. Бироқ ген инженериясининг бугунги кундаги ривожланганлик даражасини ҳисобга оладиган бўлсак, тажрибалар муваффақиятли якунланишига умид билдириш мумкин. Қирилиб кетган ҳайвонларни тирилтириш учун уларнинг ДНК фрагменти сақланиб қолган бирор бир генетик материал топилиши керак. Бундай материаллар вазифасини кўпинча ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари, жуни ва териси бажаради. Шундан сўнг олимлар ҳозирги ҳайвонлар ичидан тур жиҳатидан яқинини топиб, ундан ДНК донори сифатида фойдаланишади. Шунингдек, улар янги авлодни вужудга келтирувчи суррогат организм вазифасини ҳам ўтаб беради. Табиийки, яқин орада қирилиб кетган ҳайвонларни қайта тирилтириш эҳтимоли кўпроқ. Албатта, тажрибалар доим ҳам ижобий натижа беравермайди. Қуйида биз олимларнинг бу соҳада амалга ошираётган ишлари акс этган суратларни тақдим этамиз.- Ирландия буғуси
- Жунли носорог
Жунли носороглар бундан 8-14 минг йил илгари қирилиб кетган. Уларга энг яқин ҳайвон – Суматра носороги. Айнан Суматра носорогидан донор ва суррогат сифатида фойдаланиш режалаштирилган. Олимлар жунли носорогларнинг қолдиқларини топган. Айни пайтда лойиҳа ҳомийлар ёрдамига муҳтождир.
3. Пиреней тоғ эчкиси
- Стеллер денгиз сигири
- Тасмания бўриси ёки тилацин
- Маврикия дронти ёки додо қуши
- Мамонт
Мамонтларни тирилтиришга қаратилган тадқиқотлар бир вақтнинг ўзида бир нечта лабораторияларда амалга оширилмоқда. Жумладан, россиялик ва япониялик олимлар ушбу соҳада изланиш олиб бормоқда. Мамонтлар бундан 10 минг йил илгари қирилиб кетган. Олимлар уларнинг музликларда қолган қолдиқларини топган. Африка филлари ўз ҳажмларига кўра мамонтларга яқинлиги учун суррогат организм сифатида айнан улар танланган. Олимлар яқин орада мамонтни қайта тирилтиришни ваъда қилмоқда.
Бу олимлар томонидан қайта тирилтирилиши режалаштирилган ҳайвонларнинг тўлиқ рўйхати эмас.
Изоҳ (0)