National Geographic дунёдаги энг тор кўчалар рейтингини эълон қилди.
3-ўрин: Кланчич
Агар сиз клаустрофобияга (тор ва ёпиқ хоналардан қўрқиш) чалинмаган бўлсангиз, Хорватиядаги Врбник шаҳри сизга ёқиши аниқ. Шаҳарнинг аксарият кўчалари шу даражада торки, машина ёки мотоциклда юришнинг иложи йўқ. Бу кўчага ҳаттоки пиёданинг ҳам сиғиши қийин масаладир. Рейтингдаги учинчи ўрин — Кланчич кўчаси. Энг тор қисмининг эни бор-йўғи 43 сантиметрни ташкил қилади.
2-ўрин: Шпроерхофштрасе
Кўча Германиянинг жануби-ғарбидаги Ройтлинген шаҳарчасида жойлашган. Шпроерхофштрасе кўчасининг энг кенг қисми — 50 сантиметр, энг тор қисми 31 сантиметрни ташкил қилади. Кўча расман 1727 йили йирик ёнғиндан кейинги тиклаш ишлари натижасида пайдо бўлган ва ҳужжатларда «77-рақамли кўча» сифатида рўйхатга олинган.
1-ўрин: Андроуно
Рейтингнинг чемпиони — Андроуно кўчаси Франция жануби-шарқида, машҳур Сен-Тропе туристик ҳудуди яқинида жойлашган. Кўчанинг энг тор қисмининг эни 29 сантиметрга тенг.
Изоҳ (0)