Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари Америка—Жанубий Корея қўшма ўқув машғулотлари режаларига тузатиш киритиш эҳтимолини муҳокама қилишни бошлади. Бу Америка президенти Дональд Трампнинг Сингапурдаги саммитдан сўнг манёврларни тўхтатиш ҳақидаги баёноти фонида амалга оширилмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«АҚШ ва Жанубий Корея музокаралар олиб бормоқда. Ҳарбий бошқармалар ўртасидаги алоқа каналлари жалб этилган», — дея маълум қилган «Рёнхап» агентлигининг Жанубий Корея ҳарбий доираларидаги манбалари.
Шу тариқа, агентликнинг таъкидлашича, август ойига режалаштирилган Ulchi Freedom қўшма ўқув машғулотлари номаълум муддатга кечиктирилиши ёки бекор қилиниши эҳтимоли мавжуд.
Куни кеча АҚШ ва КХДР саммити якунлари бўйича Дональд Трамп, КХДР билан музокаралар тўғри йўналишда кетар экан, Вашингтон Жанубий Корея билан ҳарбий ўқув машғулотларини тўхтатишини маълум қилди. АҚШ раҳбари бу «катта пулларни тежаш имконини беришини» таъкидлади.
Изоҳ (0)