Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Президент Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг ижтимоий заиф катлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 августдан бошлаб алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади:

Харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини «нол» харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган ҳолларда битимни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;

Давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатанэнг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш.

Тижорат банкларига алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

Айланма маблағини тўлдириш учун — уч ойлик имтиёзли давр билан18 ойгача муддатга;

Асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун — олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ушбу кредитлар бўйича фоизларни тўлаш учун компенсация ҳамда мажбуриятлар таъминоти юзасидан кафиллик беришни таъминлаш топширилди.

2018 йил 1 августдан бошлаб штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорда белгиланади ва ягона ижтимоий тўлов суммаси ўрнатилган тартибда тақсимланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар