Филиппинда юк машинаси эркакнинг бошини босиб ўтиб кетгани ва унинг тирик қолгани акс этган видео олинган. Бу ҳақда The Sun’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълум қилинишича, скутердаги эркак юк машинасини қувиб ўтиш учун йўл четидан юрган. Бироқ скутер ғилдираклари йўл бордюрига урилиб, байкер келаётган юк машинаси остига йиқилган.
Ҳайдовчи тўхташга улгурмаган, натижада юк машинаси байкернинг бошини босиб ўтган. Бироқ омади келиб, бошидаги ҳимоя шлеми уни қутқариб қолган. Натижада байкер омон қолган ва ҳаттоки йиқилган жойидан турган.
Унинг орқасида келаётган ҳайдовчилар «Тез ёрдам» чақиртирган. Байкернинг жароҳат олгани ҳақида маълумотлар ҳозирча тақдим қилинмаган.
Изоҳ (0)