2018 йилнинг 4 июнь кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб меъёридан ортиқ ойналари қорайтирилган автомашиналарга қарши рейд бошланди, деб хабар беради UzNews.
Хабарда таъкидланишича, ушбу рейдлар ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан бошлаб юборилган. Ушбу рейд бўйича берилган буйруқнинг оғзаки ёки ёзма шаклда эканлиги тўғрисида эса аниқ маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига асосан, автомашиналарнинг ён ва орқа томонлари қорайтирилган тақдирда, қуёш ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу каби қоидабузарлик энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридаги жаримага сабаб бўлади. Бир йил ичида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг икки баробари – 344 480 сўм.
Изоҳ (0)