Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 1-ўринбосари Собиржон Шукуров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг Пекин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Биринчи медиа-саммитида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Дарё»га хабар берди.
1 июнь, жума куни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Хитой давлат кенгаши матбуот девонхонаси ўртасида икки давлат оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида 5 йил муддат давом этиши назарда тутилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Шунингдек, делегациялар раҳбарларининг маърузалари тингланди. Хусусан, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 1-ўринбосари Собиржон Шукуров бугунги кунда Ўзбекистонда ОАВ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. «Синьхуа» ахборот агентлиги билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Хитой марказий телевидениеси — SSTV билан Ўзбекистон миллий телерадикомпанияси, «Жэньминь жибао» билан «Халқ сўзи», «Правда Востока» нашрлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида келишилди.
Изоҳ (0)