НАТО Россия тажовузига оператив жавоб қайтариш мақсадида 30 минг кишидан иборат захира қўшинини яратади. Бу ҳақда Die Welt нашри хабар бермоқда.
30 кун ичида жанговар тайёргарликка келтирилиш салоҳиятига эга қўшилма ихтиёрида бир неча юз қирувчи ва кема бўлади.
У ҳозирда мавжуд 20 минг кишилик NATO Response Force кучларини тўлдиради.
Изоҳ (0)