25 май куни Австралияда Vivid Sydney фестивалига старт берилди. Фестиваль 16 июнга қадар давом этади. Анъанага кўра, фестиваль вақтида Сидней мусиқа ва чироқлардан иборат инсталляцияларга бурканган маконга айланади. TJournal ушбу фестивалнинг Instagram тармоғида тарқалган ажойиб суратларини тўплаб тақдим этди.
Инсталляциялардан ташқари бу ерда ўйинлар, дизайн, бизнес ва кундалик ҳаётнинг бошқа соҳаларига оид маъруза ва мастер-класслар бўлиб ўтади. Уларнинг аксарияти пулли ҳисобланади (7,5 доллардан 440 долларга қадар).
2018 йилда Vivid Sydney ўзининг ўн йиллигини нишонлайди. Фестиваль асосчиларининг сўзларига қараганда, улар аввалига санъатдан барча — келиб чиқиши ва маълумотидан қатъий назар баҳраманд бўлишлари учун ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)