Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

УЕФА Европа Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумидаги энг тезкор футболчиларни маълум қилди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Биринчи ўринни «Ливерпуль»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ эгаллади. Салоҳ амалдаги мавсумда барча футболчилар ичида энг юқори тезликни кўрсатган – 33,8 км/с.

Ундан кейинги ўринларни «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд (33,5 км/с), «Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уокер (33,3 км/с), «Барселона» ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле (33,3 км/с) ва «Рома»нинг грециялик ҳимоячиси Костас Манолас (33,1 км/ч) эгаллаган. Финалга қадар етиб келган Мадриднинг «Реал» жамоасидан ушбу рўйхатга ҳеч қайси ўйинчи киритилмаган.

https://twitter.com/ChampionsLeague/status/1000074237078593536

Маълумот учун 26 май санасида ЕЧЛ финалида «Реал М» ва «Ливерпуль» ўзаро беллашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар